Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро бахшичилик санъати фестивали қатнашчиларининг концерти бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиев, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби Н.Муҳаммеддинов бахши-жировларимизни Халқаро бахшичилик санъат фестивалидаги муваффақиятлари билан табриклаб, уларга Фахрий ёрлиқлар топширишди.
Концерт дастури Нукус ихтисослаштирилган санъат мактабининг ўқитувчиси, Қорақалпоғистон халқ жирови Бақберген Сиримбетовнинг ижросидаги “Едиге” достонидан парча билан бошланди.
Концерт дастурида қатор бахши ва жировлар ўз исътедодларини намойиш этишди.