Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тиббиёт муассасалари томонидан ҳафтанинг ҳар шанба куни аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари томонидан Республика силга қарши қурашиш болалар санаторийсида Нукус шаҳридаги тиббиёт муассасалари ходимлари иштирокида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда иштирокчилар спортнинг тез юриш, волейбол, арқон тортиш, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
— Мен 2-сонли Республика силга қарши курашиш шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайман. Бугун жамоамиз билан хотин-қизлар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақаларида иштирок этдик. Ҳафтанинг ҳар шанба кунлари ўтказилаётган мана шундай тадбирлар соғлигимиз учун жуда фойдали бўлаяпти, — дейди Б.Асанова.
Мусобақа сўнгида ғолиблар тақдирланди.