Ҳаёт сени куйлайман


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Қорақалпоғистон халқ шоири Тўлибой Қабулов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган “Ҳаёт сени куйлайман” мавзусида адабий анжуман

бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Д.Қурбаниязов Қорақалпоғис­тон халқ шоири Тўлибой Қабулов таваллудининг 80 йиллиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши номидан табриклади.

Шундан сўнг Қорақалпо­ғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон халқ шоири К.Каримов, меҳнат фахрийси У.Аширбеков, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган санъат арбоби, таниқли бастакор Н.Муҳамеддинов, Қорақалпоғистон халқ шоири Г.Аннақиличева, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси М.Низановлар сўзга чиқиб, шоир Тўлибой Қабулов ижоди ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.

Таъкидланганидек, Ватан ва ҳаёт куйчиси Тўлибой Қабулов таниқли қорақалпоқ шоирларининг бири эди. У лирик шоир сифатида адабиётда ўз услубига эга.

Шоир адабиётга 1960 йилларда кириб келган. Унинг “Қорабуға”, “Ошиғинг­ман”, “Дийдор”, “Патулла зўр”, “Сен мени табрикла”, “Панду-насиҳат”, “Энг яхши номага жоним садаға”, “Сен бор дунё бор”, “Сайланма шеърлари”, “Университет олтин диёрим менинг” ва бошқа тўпламлари нашр этилган. Бир қатор тўпламлари Тошкент ва ­Москва шаҳарларида рус тилида алоҳида китоб сифатида чоп этилган. Юбилей муносабати билан шоирнинг “Билим” нашриётида “Ҳаёт сенга ошиқман” шеърий тўпламининг нашр этилиши ўқувчилар учун ажойиб туҳфа бўлди.

У Ҳ.Олимжоннинг “Семруғ”, С.Маршакнинг “Олтин қишлоқ”, “Бизнинг ҳовлининг болалари”, С.Михалковнинг “Стёпа оға”, С.Эралиевнинг “Менинг талай дўстларим бор”, А.Кардашевнинг ­“Москвада бўлдик меҳмонда” ва бошқа қардош халқлар ­шоирларининг шеърларини қорақалпоқ тилига таржима қилган.

Унинг кўпгина шеърларига куй басталанган. Икки юздан зиёд шеърларига ёзилган куйлар республимизнинг мусиқа фондидан муносиб ўрин олган.

Тадбир шоирнинг шеърлари билан айтиладиган адабий мусиқали концерт дастури билан якунланди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмита раиси Б.Матмуратов иштирок этди ва сўзга чиқди.