Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан хотин-қизларнинг тиббий, ҳуқуқий маданиятини ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Нукус шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар билан ишлашиш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, шунингдек, касаба уюшмалари ва жамоат ишларида фаол қатнашиб келаётган хотин-қизлар иштирок этди.
Унда бирлашманинг хотин-қизлар билан ишлашиш комиссияси раиси Г.Илмурадова, аҳолининг репродуктив саломатлиги маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори Р. Еримбетова, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармасининг катта тезкор вакили У. Қурбонбаевалар сўзга чиқиб, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, репродуктив саломатлик, оммавий маданият, терроризм ва диний экстремизмнинг тинч ва фаровон турмушимизга зарарли таъсири ҳақида тўхталиб ўтишди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.