Шоир таваллудининг 90 йиллигига бағишланди


И.Юсупов номидаги давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекис­тон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ибройим ­Юсупов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган “Инсон ­инсоннинг қуёши” мавзусида адабий кеча ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон халқ шоири К.Каримов, Қорақалпоғистон халқ шоири Х.Даулетназаров, филология фанлари доктори, профессор Қ.Ўрозимбетов ва бошқа ижодкорлар сўзга чиқиб, шоир ижоди хусусида батафсил тўхталиб ўтишди.

Кечада Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, “Билим” наш­риёти директори М.Низанов мактаб жамоасига И.Юсупов муаллифлигидаги 20 дона китобни совға қилди. Шунингдек, И.Юсуповнинг қизи Ойжамол Юсупова шоирнинг оиласи номидан мактабнинг музей фондига баннер совға қилди.

Мактаб ўқувчилари томонидан шоирнинг она, она ватан, табиат, муҳаббат мавзусидаги шеърлари ўқиб берилди.