Қадимий қалъаларга саёҳат


Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейи жамоаси умумхалқ музейлар куни муносабати билан Қорақалпоғистоннинг қадимий ­қалъаларига саёҳат қилди.

Шилпиқ қўрғонидан бошланган саёҳат Аёзқальа, Тупроққалъа шаҳарларигача давом этди.

Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад, ички туризмни ривожлантириш, музей ходимларининг қадимий шаҳарлар тарихини яхши билишига кўмаклашиш ва келажак авлодларга аниқ ҳамда тўғри маълумотларни етказишдан иборатдир.

Саёҳатда Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти ­музейидан 60 нафардан зиёд ходим иштирок этди.