ТУЯЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРАЁТГАН ОИЛА


Нукусдаги «Қутли макон» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 65 ёшли отахон Азат Абдикамалов 25 йилдан буён чорвачилик жумладан, туячилик соҳаси билан шуғулланиб келмоқда. Ҳозирда отахон оила аъзолари билан бирга 56 бош туя ва 48 бош қорамолни яхши парваришлаб, боқиб келмоқда. Чорва молларидан етиштирилаёт­ган сут маҳсулотлари аҳолига, гўшт эса ­ижтимоий объект­ларга арзон нархларда ­сотиляпти.

— Туячилик соҳасини ривожлантириш мақсадида «Нуржаўсин» номли масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилганман. Давлат томонидан чорва молларига яйлов учун, ҳудудимизга яқин жойлардан 55 гектар ер майдони ажратилган. Шунингдек, хўжалигимизга қарашли 0,40 гектар майдонда боғимиз бор. Ҳар йили етиштирилган олма, ўрик, олхўри ва нок меваларини 1-сонли Республика Меҳрибонлик уйига ҳамда кам таъминланган оилаларга беғараз ёрдам тариқасида топшириб келяпмиз, — дейди оила бошлиғи Азат ака Абдикамалов.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.