Сўнгги қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтди


25 май куни юртимиз бўйлаб барча мактабларда “Менинг мактабим – менинг уйим” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан олинган маълумотларга кўра,  жорий йили умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари  14 минг нафардан зиёд бўлиб, мустақил  ҳаёт остонасига қадам қўймоқда.

Ана шундай тадбир пойтахтимиздаги 37-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

Тадбир сўнгида фан олимпиадалари, кўрик-танловлар ғолиблари, ўзининг намунали хулқ-атвори билан бошқаларга ибрат бўлаётган ўқувчиларга Фахрий ёрлиқлар ҳамда уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.