Яқинда юртимиз бўйлаб Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари «Нукус» халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш алоҳида батальони ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ва фарзандлари учун Қорақалпоғистон Давлат қўғирчоқ театрида тадбир ташкил этилди. “Байрам совғаси” номли театрлаштирилган композиция томошасига мазкур батальон ҳарбий хизматчилари ташаббуси билан Нукус шаҳридаги 49-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ҳам таклиф қилинди.
Тадбирда болалар турли ҳайвонлар образидаги чиқишлардан завқланиб, мириқиб дам олишди.