Матбуот анжумани


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида республикамизда “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ягона буюртмачи хизмати “Инжиниринг компанияси” қошидаги “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дирекцияси бошлиғи ўринбосари Р.Ибрагимов, “Туямўйин-Нукус” ҳудудий сув ўтказгичларидан фойдаланиш бош­қармаси бошлиғи ўринбосари Б.Матмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси “Ҳудудий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси бош инженери Ж.Юлдашевлар бу борада ўтган йили амалга оширилган ишлар бўйича батафсил маълумот бериб ўтишди.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.