Олти объект фойдаланишга топширилди


Хўжайли туманидаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп тармоқли ­поликлиниканинг 1-сонли филиалида “Мастер энергострой монтаж” масъулияти чекланган жамияти томонидан йирик капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди. Филиал замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиб, бу ерда арзонлаштирилган ижтимоий дорихона фаолияти йўлга қўйилди.

Шу куни тумандаги янгидан қурилган 1, 12, 13-сонли ҳамда реконструкцияланган 22-сонли мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, “Саманкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида “Қамишшоли” аҳолига ­комплекс хизмат кўрсатиш маскани ишга тушди.

Мазкур объектларнинг очилиш маросимларида туман ­ҳокими Ж.Ермашев иштирок этди.