Халқаро велосипед кунига бағишланди


Нукусда Халқаро велосипед кунига бағишлаб ­веломарафон бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Велосипед спорти ­федерацияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда 18-30, 31-45 ёш оралиғидаги ҳамда 45 ёшдан юқори бўлган ҳотин-қизлар ва эркаклар иштирок этди.

Мусобақа ғолибларини Қорақалпоғистон Республикаси ­Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Велосипед спорти федерацияси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари З.Ибрагимова табриклаб, уларга диплом ва эсдалик совғаларини топширди.