Жорий йил республикамизда етиштирилган ғаллани йиғиб-териб олишга жами 190 та комбайнларни жалб этиш режалаштирилган. Шунингдек, ғалла йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 190 та отярд ташкил этилиб, ушбу отрядларга 584 та юк машинаси, 732 та трактор, 1020 та трактор тиркамаси, 190 та ёнилғи мой ташийдиган қурилма, шунингдек, ҳар бир отрядга сайёр таъмирлаш устахоналари ва 1181 нафар масъул ходимлар бириктирилган.
Хўжайли тумани “Саманкўл” ОФЙ ҳудудидаги “Шукириллаева Толғанай” фермер хўжалигида ғалла йиғим-теримига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда тегишли соҳа мутахассислари ва фермерлар иштирок этди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Хожаметов ҳамда соҳа мутахассислари сўзга чиқиб, юртимизда фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида самарали ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтишди.
Жорий йилги ғалла йиғим-терими мавсумида ғаллакорларимиз олдида турган вазифаларга тўхталиб, амалга оширилиши лозим бўлган масалалар хусусида кўрсатмалар берилди.
Иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Қ.Х.А.