Республика “Баркамол авлод ” болалар марказида “Иллатларга қарши бирга курашайлик!” мавзусида ижодий ишлар танлови бўлиб ўтди. Танловга республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидаги “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзоларидан 34 нафар ўқувчи-ёшлар қатнашди.
Танлов асосан, тасвирий санъат ҳамда моҳир қўллар шартлари бўйича ўтказилди.
— Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот – таҳлил маркази билан биргаликда ташкил этилмоқда, — дейди марказ ходими Д.Ембергенова. — Танловнинг мақсади ўқувчиларда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни ҳосил қилиш ва уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ёшлар орасида гиёҳвандлик ва токсин моддалардан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб боришдан иборат.