Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг байрам табриги


Азиз дўстлар!

Энг аввало, бугун касб байрамини кенг нишонлаётган барча журналистларни, матбуот ва матбаа хизмати фидойиларини, радио ва телевидение жамоаларини, соҳа фахрийларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши номидан қизғин табриклаймиз.

Халқимиз бу шарафли ва масъулиятли касб эгаларининг хизматларини ҳамиша кузатиб боради ва инсонларга энг яқин касб эгалари сифатида алоҳида ҳурмат қилиши билан бирга, бугунги ҳаётни матбуот ва ­оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қила олмайди.

Ҳақиқатан ҳам, Сизларнинг юртимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ўзгариш ва янгиланишлар, ечимини кутиб турган муаммолар, инсонларни аниқ бир мақсад йўлида жипслаштириш борасида олиб бораётган меҳнатларингизни юқори баҳолаймиз.

Муҳтарам Президентимизнинг «Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиши зарур. Бу – замон талаби, ислоҳотларимиз талаби», – деган қимматли фикрларини чуқур англаб, ўзларининг дунёқарашини, билим даражасини, касбий маданиятини, маҳорати ва бошқа сифатларини танқидий баҳолаб бориши лозим, деб ҳисоблаймиз.

Ўтган қисқа давр мобайнида Муҳтарам Президентимиз томонидан матбуот ва ахборот соҳаси бошқарувини такомиллаштириш, Журналистлар ижодий уюшмаси, ­оммавий ахборот воситалари, соҳа ходимларининг хизматларини рағбатлантириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ­Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини ташкил қилиш бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар ҳаётимизда алоҳида ўрин эгаллайди.

Негаки, ҳозирги глобаллашув ва ахборот даври ҳар бир журналистдан, радио, телевидение ва матбуот соҳаси ходимларидан даврга мос қадам ташлашни, ўз устида ишлашини, янги-янги мавзулар бўйича тинимсиз изланишлар олиб боришни, янгича ­фикрлашни  талаб қилмоқда.

Шундай экан, оммавий ахборот воситаларини янада демократлаштириш, нашр­ларнинг сифатини ва таъсирчанлигини ошириш, долзарб мавзулар атрофида изланиш, теле-радио маҳсулотларини тайёрлашда ижодкор инсонларнинг масъулиятини кучайтириш, эфир маданиятини таъминлаш, интернет журналистикасида ишончли манбааларга асосланиш каби бир қатор масалаларга эътиборни кучайтириш бугунги кунда кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан саналади.

Бой тарихга эга бўлган матбуот ва ­оммавий ахборот воситалари ўтган йиллар давомида тўплаган катта тажрибаси, кадрлар тайёрлашдаги ўзига хос мактаби, моддий-техник базаси билан бугунги давр талаби нуқтаи назаридан самарали фаолият олиб боради, дея ишонч билан айта оламиз.

Жорий йил «Вести Каракалпакстана» газетаси нашрдан чиқа бошлаганига 100 йил,  «Еркин Қарақалпақстан» газетасига 95 йил, Қорақалпоғистон хабар агентлигига 65 йил, «Қорақалпоғистон» телевидениесига 55 йил, шунингдек, «Тараққиёт кўзгуси» газетасига 85 йил, «Қо¦ырат ҳақыйқаты» газетасига 75 йил, «Ақманғыт та¦ы» газетасига 50 йил тўлиши – миллий журналистикамиз муносиб ривожланиш босқичларидан ўтганлигини яна бир бор исботлайди.

Қадрли дўстлар!

Юртимиз ривожланишнинг янги бос­қичларига қадам қўяётган бугунги кунда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва  аҳамиятини чуқур англаган ҳолда, ёшларимизни Ватанимизга, халқимизга миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, халқимизни эзгу ишлар атрофида янада жипслаштириш йўлида фидойилик кўрсатишингизга,  катта ишонч билдирамиз.

Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор қизғин табриклаб, барчангизга ­мустаҳкам соғлик, оилаларингизга тинчлик-омонлик, ижодий ишларингизга муваффақиятлар тилаймиз.

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси Раиси          М.Ерниязов

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши Раиси      Қ.Сариев