Тўрткўл туманида «Азиз ва ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шоири остида юртимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққанлар, эркин ва обод мамлакатимизда инсон учун, жумладан келгуси авлод учун барча имкониятлар яратилганлигини алоҳида таъкидлашди. Айни пайтда Президентимизнинг шу йил 28 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида жойларда уюшқоқликда кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилаётгани, уларда юртдошларимиз фаол иштирок этишаётгани ҳақида сўз юритилди.
Тадбир концерт дастурига уланиб кетди.