Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси С.Турманов бошқариб борди.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган бу йилги танловда Чимбой туманидаги “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғини, “Исеним” ахборот-маънавий ресурс маркази, Қорақалпоғистон анъанавий каратэ-до федерацияси, Амударё телевидениеси таҳририяти, академик Ч.Абдиров номидаги илмий-маданий хайрия “Мерўерт” жамоат фондининг грант лойиҳалари ғолиб бўлди. Тадбирда грант танлови ғолибларига сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Э.Дурдиев иштирок этди.