Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Германиянинг «Дойче Велле» Академияси мутахассислари билан республикамиз оммавий ахборот воситалари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
«Дойче Велле» халқаро телерадиокомпанияси, унинг қошида ташкил этилган академиянинг вазифалари тўғрисида кенг маълумот берилган тадбирда қатнашчилар келгусида ўзаро тажриба алмашиб, ҳамкорликни изчил давом эттириш бўйича келишиб олишди.
Сўнгра меҳмонлар маҳаллий таҳририятларда бўлиб, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.