Фахрийлар учун тиббий кўрик


Нукус ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Қораўзак туманида Афғон уруши фахрийлари ҳамда Чернобиль АЭС офатини бартараф этишда қатнашганлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ­бошқармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон “Ветеран” уруш фахрийлари ва ногиронлари бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими билан биргаликда ташкил этилди.

Тадбирда Афғон уруши фахрийлари ва Чернобиль АЭС офатини бартараф этишда қатнашганлар мутахассис шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур ёрдамлар кўрсатилди.