Кореялик шифокорлар Нукусда


Шу йил 12 августдан бошлаб Жанубий Кореянинг нодавлат нотижорат ташкилоти «Эвергрин Моторс» ­муассислигида Кореянинг Кёнг Санг миллий университети клиникаси ва Дин Джу шаҳри соғлиқни сақлаш коллежининг 35 кишидан иборат шифокорлари, ўқитувчилари Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасида иш олиб бормоқда.

Дастлабки кунда улар томонидан 700 дан кўп бемор қабул қилинди. Улар уч кун давомида 2 мингдан зиёд беморни текшириб, ташхис қўйиш ҳамда дори-дармон билан таъминлаш ишларини режалаштиришган.