Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ижобий ташаббуси ижроси юзасидан ДХХ Чегара қўшинлари Нукус шаҳридаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Нукус шаҳар ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбирда жами 40 нафар ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари иштирок этдилар.
Тадбирда ҳозирги кунда Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, илгари сурилган бешта ижобий ташаббус доирасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Тадбирда 5 та жамоат ташкилотлари ва 65 та давлат муассасалари ўзларининг мавжуд 241 та бўш иш ўринларини таклиф этишди.
Шерзод Ниёзматов,
ДХХ Чегара қўшинлари Нукус шаҳридаги
ҳарбий қисм офицери, капитан.