Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди.
Пленумда барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг ўтган олти ой давомида амалга оширган ишлари муҳокама қилинди ҳамда иккинчи ярим йилликда бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўришга оид масалалар муҳокама қилинди. Бу йўналишда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ва чора-тадбирлар дастури ҳақида маълумот берилди.
Пленумда партиянинг мақсад ва вазифаларини бажаришда, лойиҳаларни амалга оширишда лоқайдликка йўл қўйган туман ва шаҳар кенгашлари раҳбарлари ва ўз фаолиятларига масъулиятсизлик билан қараётган айрим депутатлар кескин танқид қилиниб, уларга ўз фаолиятларини самарали ташкил қилиш зарурлиги тўғрисида топшириқлар берилди.
Тадбир сўнгида барча муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.