Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, бу борадаги ҳуқуқий билим ва маданиятни такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда мустақил юртимизда ушбу иллатга қарши кенг чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, айниқса Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни бу борадаги ишларда муҳим омил бўлаётгани ҳақида сўз юритилди.