Юртимизда туризмни ривожлантириш борасида айниқса, сўнгги икки йилда 20 дан ортиқ қарор ва фармонлар қабул қилинди. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 41 та туристик ташкилот ҳамда 24 та туроператорлик субъекти фаолият олиб бормоқда. 7 та автобус, 11 та автотранспорт сайёҳларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Жорий йилнинг олти ойи давомида республикамиздаги мавжуд меҳмонхона ва сайёҳлик марказларига 9 мингга яқин сайёҳлар ташриф буюрган.
Юртимизда 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида туристларга хизмат кўрсатиш салоҳияти 380 минг 70 долларни ташкил этган. Жорий йилда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида нархи 60 миллиард сўмдан зиёд 19 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 378 та янги иш ўринлари яратилиши назарда тутилган.