Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида партиянинг янгиланган Дастури лойиҳасини муҳокама этиш ҳамда бўлажак сайловларга тайёргарлик жараёнларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда таъкидланганидек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар Сайлов кодексининг қабул қилиниши ва бошқа бир қанча омиллар бўлажак сайловларни сифат жиҳатдан бутунлай янги босқичга кўтармоқда. Яъни ушбу сайловлар очиқ-ошкоралик, шаффофлик тамойиллари ва партиялараро рақобат, ғоя ва дастурлар кураши асосида ўтказилишидан дарак беради.
Тадбир сўнггида шу йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга қизғин тайёргарлик кўриш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
* * *
Нукусда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Нукус шаҳар Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.
Тадбирда партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши ва депутатлик гуруҳининг ўтган олти ой давомидаги фаолияти ҳамда иккинчи ярим йилликда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, шу йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар партия сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижроси, партия дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқариш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муҳим қарорлар қабул қилиш каби масалалар хусусида сўз юритди.
Тадбирда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.