Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида 2018 йилнинг манзилли дастурига киритилган фуқароларни мустақиллигимизнинг 27 йиллиги арафасида маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ана шундай тадбир доирасида Кегайли тумани «Қусханатау» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Жақсимуратов ва А.Дуримованинг 17 яшар фарзанди Азизбекка 4 миллион сўмлик 37 турли дори-дармон ва тиббий буюмлар топширилди.
Айтиш жоизки, ҳар бир тумандан олти нафар кишига жами 384 миллион сўмлик дори-дармонлар берилади.