Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича судида Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят, Фуқаролик, Иқтисодий ва Маъмурий ишлар бўйича судларнинг раҳбарлари, Нукус шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот конференцияси бўлиб ўтди.
Таъкидланганидек, шу йилнинг ўтган олти ойи давомида республикамизда судланган шахсларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38,1 фоизга камайган. Яъни, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида ушбу кўрсатгич 645 нафар шахсни, жорий йилнинг олти ойида эса 399 нафар шахсни ташкил этган. Жиноят ишларидан 240 таси яъни, 46,0 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.
Конференцияда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.