Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа иттифоқининг Марказий Осиё минтасидаги Экология маркази ва унинг юртимиздаги филиали ҳамда “Сувчи” жамоат бирлашмаси томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир Нукус шаҳридаги “Ёш авлод” болалар соғломлаштириш марказида бўлиб ўтди.
Унда мутахассислар сувнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, сув ресурсларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтишди.
Айниқса, дарёлар, каналлар, сув сақлагич ишноотлари ҳақидаги “Ўзбекистондаги сув ҳавзалари” номли видеоролик болаларда катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир давомида “Энг мазали ва фойдали ичимлик”, “Сув ҳаёт манбаи” каби танловлар ташкил этилди. Шунингдек, “Сувчи” жамоат бирлашмасининг юртимиз аҳолисига йўллаган Мурожаатини кенг жамоатчиликка етказиш масаласи ҳам муҳокама этилди.