Туркиялик мутахассислар иштирокида семинар


Нукусдаги Ёшлар марказида Ўзбекистон «Паррандасаноат» бирлашмаси, «Ўзсаноатқурилишбанк» ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Туркия Республикасининг паррандачилик соҳаси бўйича таниқли профессори, доктор Эргун Ахмед ва Памукчи Ўзге иштирокида ўқув-семинари ташкил қилинди. Унда республикамизнинг фермер ва тадбиркорлари паррандачилик соҳасида Туркия тажрибаси, соҳа ютуқлари ҳақида маълумотлар олиб, ўзаро тажриба алмашди.

Семинарда таъкидланганидек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш юртимизнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратишда катта аҳамиятга эга.

Семинардан сўнг туркиялик мутахассислар Қорақалпоғис­тон Республикаси Беруний туманида жойлашган «Эко Агро капитал» корхонасига бориб, у ерда корхонанинг тухум етиштириш йўналишидаги фаолияти ва парранда боқиш жараёни билан танишди. Соҳани ривожлантириш бўйича тадбиркорларга маслаҳатлар берилди.