Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши муассислигида Нукус шаҳридаги «Турон» стадионида маҳаллалардаги 17-22 яшар ёшлар ўртасида «Чарм тўп» анъанавий футбол мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
Шаҳар ва туманлардан 16 жамоа иштирок этган мусобақа якунида Беруний тумани жамоаси биринчи, Мўйноқ тумани жамоаси иккинчи, Амударё тумани жамоаси учинчи ва тахтакўпирликлар тўртинчи ўринларни эгаллади.
Энди Беруний тумани жамоаси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган келгуси босқичда қатнашади.
Қорақалпоғистон хабар агентлиги
материаллари асосида тайёрланди.