Ўзбекистон Санъат академияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан пойтахтимиздаги Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида қорақалпоғистонлик рассомлар ижодидан иборат “Ёз жилваси” мавзусидаги кўргазма ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 ижобий ташаббусни кенг тарғиб қилишга қаратилган тадбирда ижодкорлар ўзлари чизган расмлар орқали ўлкамизнинг ёз фаслига хос ажойиб табиатини ранглар ва тасвирларда намойиш этишди. Бу каби тадбирлар ўқувчи ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишини ошириш, уларда она-Ватанга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини уйғотишда муҳим аҳамиятга эга.
Кўргазмада 20 га яқин рассомларнинг асарлари намойиш этилди.