Яқинда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи томонидан ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун республикамизнинг тарихий ёдгорликларидан бири бўлган Чилпиқ қалъасига саёҳат уюштирилди.
Манбаларга кўра Чилпиқ қалъаси археологик ёдгорликлардан бири бўлиб, у ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. Мазкур қадимий ёдгорлик дастлаб зардуштийлик динининг махсус иморатларидан бири, кейинчалик Хоразмшоҳлар давлатининг мудофаа қурилмаларининг бири сифатида фойдаланилган.
Келгусида округ раҳбарияти ҳарбий хизматчилар фарзандлари иштирокида “Кичкина саёҳатчилар” лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон тарихи билан “жонли мулоқот”лар ташкил қилиш назарда тутилган.