Нукус шаҳридаги “Global food Imex” масъулияти чекланган жамияти мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш, қадоқлаш ва етиштиришга ихтисослаштирилган. Ушбу логистика маркази 2018 йил охирида ишга туширилди. Бу ерда полиз ва мева маҳсулотлари сақланадиган 780 тонналик совуткич ускунаси ҳамда 3 гектар майдонда янги технологиялар асосидаги замонавий иссиқхона қурилган.
Бу ерда ҳозир жами 40 га яқин ишчининг бандлиги таъминланган. Ишчилар учун шарт-шароитлар тўлиқ яратиб берилган. Пишиб етилган помидор маҳсулотлари экспортга тайёрланяпти ва бозорда аҳолига сотиляпти. Иссиқхонада йилига 600 тоннага яқин помидор маҳсулотларини етиштириш имкони мавжуд.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.