Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Элликқалъадаги педагогика факультети очилиши маросими бўлиб ўтди.
Факультет таркиби аниқ ва табиий фанлар ҳамда ижтимоий ва гуманитар фанлар кафедраларидан иборат бўлиб, бу ерда инглиз тили, математика ўқитиш методикаси, ўзбек тили ва адабиёти ҳамда жисмоний тарбия бакалавр таълим йўналишлари бўйича етук педагог кадрлар тайёрланади. Факультетда Элликқалъа тумани ва унга яқин ҳудудларда яшовчи талабалар таҳсил олади.
Очилиш маросимида институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Ҳамраев иштирок этди.
Ислам Матеков,
Қорақалпоғистон хабар агентлиги шарҳловчиси.