Ҳарбий прокуратура ташаббуси


Нукус ҳарбий прокуратураси ташаббуси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ­Афғон уруши қатнашчилари ҳамда Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини  бартараф этишда қатнашганлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Мана шундай тадбирлардан бири Қўнғирот туманидаги кўп тармоқли поликлиникада бўлиб ўтди.

Унда Нукус ҳарбий прокурори ёрдамчиси, адлия ­майори А.Қурбанов йиғилганларни тизимда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирди. Шу куни 72 нафар ­Афғон уруши қатнашчиси ҳамда 18 нафар Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда қатнашганлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга Қўнғирот туманидаги кўп тармоқли поликлиника томонидан бепул дори воситалари тарқатилди.