Яқинда Нукус шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара ҳарбийлари харбий хизматчиларига янги уйларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда Қуролли Кучлар тизимини ислоҳ қилиш, жумладан, ҳарбий ҳизматчиларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун барча шароитларни яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Чегараларимиз дахлсизлиги, юртимиз тинчлиги, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашда мардлик, фидойилик кўрсатиб келаётган ҳарбий ҳизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг доимий эътиборидадир.
Нукус шаҳридаги 48 та квартирадан иборат турар жойда барча шароитлар яратилган бўлиб, болалар учун ўйин майдончалари, саябонлар ва савдо дўкони қурилган. Ушбу янги уй “Инвестстрой Нукус” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан белгиланган муддатда сифатли қуриб битказилди.
— Ҳарбий ҳизматчиларга қаратилаётган эътибори учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирамиз, — дейди янги хонадон эгаларидан бири, сержант Рахим Умаров.
Тадбир иштирокчилари янги уйларда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Д.Абибуллаев.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.