Истеъдодли ёшлар аниқланди


Яқинда Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрида ёш ижодкорлар ўртасида “Истеъдодли ёшлар” танлови бўлиб ўтди.

Танловда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган 200 нафардан ортиқ иқтидорли ва зийрак ёшлар ўз маҳоратини кўрсатди.

Икки кун давом этган танловда “Ёш раққос” йўналиши бўйича Хўжайли туманидаги “Меҳрибонлик уйи” нинг “Тонг ғунчалари” болалар рақс ансамбли, Нукус шаҳридаги 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси А.Абдикаримова, “Ёш қаламкаш” йўналиши бўйича Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали талабаси З.Шарибаева, И.Юсупов номидаги давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси А.Смайлов, “Ёш рассом” йўналиши бўйича Нукус шаҳридаги 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Б.Қарлибаева, “Ёш хонанда” йўналиши бўйича Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали талабаси М.Алланиязов ҳамда “Ёш актёр” йўналиши бўйича мазкур филиал талабаси А.Кеўнимжаевалар биринчи ўринни эгаллашди.