Кутилмаган совға бўлди


Кегайли туманида оддий оилада туғилдим. Меҳнат фаолиятимни Тахиатош ГРЭСининг 1-даражали 4-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги бўлими ўт ўчириш экипажи ўт ўчирувчиси бўлиб ишлашдан бошладим, 2011 йили ноябрь ойидан Тўрткўл тумани Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гуруҳи милиция таянч пункти профилактика инспектори, 2014 йил октябрь ойидан Нукус тумани Ички ишлар бўлими профилактика инспектори вазифасида хизмат қилиб келаяпман.

Муҳтарам Президентимиз фармони билан Ватанимизнинг юксак мукофотига лойиқ деб топилганимдан чексиз қувончга тўлдим. Бу мен учун кутилмаган совға бўлди. Буни ёш кадрларга эътибор ва рағбат деб ўйлайман.

Президентимизга миннатдорчилигим чексиз. Келажакда Ватанимиз, халқимизнинг тинч-тотув турмушини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги масъулиятли вазифаларни амалга оширишда бор куч ва ғайратимни аямайман.

Осмонимиз очиқ, элимиз тинч бўлсин!

Барчани энг улуғ, энг азиз байрамимиз Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан чин дилдан муборакбод этаман.

Алписбай Турдимуратов,

Нукус тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори.

«Шуҳрат» медали соҳиби.