Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари ва кўкрак нишонлари билан тақдирлаш тўғрисида


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси

Президиумининг Қарори

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 85-моддаси 6-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Юртимизда таълим-тарбия тизимини давр талаблари асосида такомиллаштириш, соҳадаги ислоҳотларни самарали амалга ошириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларга илм-фан асосларини ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги кўп йиллик самарали меҳнатлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги учун қуйидагилар фахрий унвон ва кўкрак нишонлари билан мукофотлансин:

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими

ходими”

Юлдашева Шахло Шукурлаевна — Нукус давлат педагогика  институтининг “Ўзбек тили” кафедраси мудири

Фофонова Галина Павловна — Нукус шаҳри 46-сонли ихтисослаштирилган мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Палваниязова Тамара Хамидуллаевна — Чимбой тумани 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар устози”

Мамырбаева Дина Джаксыбаевна — Нукус давлат педагогика институтининг ­“Инглиз тили ва адабиёти” кафедраси доценти

Сейтназарова Гулнара Айтбаевна — Қорақалпақ давлат университети  академик лицейининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Юсупов Бахтияр Хакимович — Тўрткўл саноат касб-ҳунар коллежининг инглиз тили фани ўқитувчиси

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист”

Жуманиязов Алламберган — Амударё тумани “Тараққиёт кўзгуси” газетасининг масъул котиби

“Ватан фидойиси” кўкрак нишони билан:

Садикова Индира Урынбаевна — Мўйноқ ­тумани 4-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси

Таджибаев Шавкат Сабирович — Беруний тумани 38-сонли мактабнинг волейбол бўйича мураббий-ўқитувчиси

Айтмуратова Диларам Алланазаровна — Нукус шаҳри 4-сонли умумтаълим мактабининг қорақалпоқ тили ва  адабиёти фани ўқитувчиси

Йўлдошов Отабек Йўлдош ўғли — Амударё тумани халқ таълими бўлими бошлиғи

Баимбетова Казына Жайлыбаевна — Тахтакўпир тумани 5-сонли умумтаълим мактабининг қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Жолымбетова Айтгул Аймбетовна — Мўйноқ тумани 15-сонли умумтаълим мактабининг директори

Палымбетова Жайхун Кутлымуратовна — Нукус тиббиёт коллежининг химия-биология фани ўқитувчиси

Мадаминова Ферузахан Ахметовна — Хўжайли транспорт касб-ҳунар коллежи директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари

Сапашова Амангул Джадигеровна — Нукус шаҳри 8-сонли умумтаълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Айтимов Мамбетсабир Шамуратович — Элликқалъа тумани 66-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси Раиси                                      М.Ерниязов

Нукус шаҳри, 2019 йил 28 сентябрь.