Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Юртимизда таълим соҳасини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ қилиш, чуқур билим ва касб-ҳунарга эга, мустақил фикрлайдиган, иқтидорли, соғлом авлодни
вояга етказиш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги улкан хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Баубекова Калжамал Бегдуллаевна — Меҳнат фахрийси
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Ким Идея Алексеевна — Нукус шаҳридаги «Имкон» реабилитация маркази услубчиси
Раманова Гулпаршын Жолдасбаевна Чимбой туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг кимё ва биология фанлари ўқитувчиси
«Дўстлик» ордени билан
Чашемов Мансурбек Халбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг оғир атлетика бўйича мураббийи
«Шуҳрат» медали билан
Арзимбетова Бибисара Атамуратовна — Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази катта ўқитувчиси
Ешимбетова Камила Шамильевна — Нукус шаҳридаги 46-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси
Ешмуратов Расул Махсудович — Тахтакўпир туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси
Юсупова Гулистан Жамалатдиновна — Қораўзак туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси
Юсупова Муяссар Халлиевна — Беруний туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2019 йил 27 сентябрь