Коррупцияга қарши курашиш масаласи муҳокама этилди


Нукусдаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Судьялари олий кенгаши ташаббуси билан ­йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси С.Турманов бошқариб борди.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раи­си У.Мингбоев сўзга чиқиб, Президентимиз ташаббуси билан барча соҳалардаги каби суд тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли тадбирларга тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида суд тизимини коррупциядан йироқ соҳага айлантириш вазифаси белгилаб берилган. Фармон ижросини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича яқинда Судьялар олий кенгашининг Мурожаатномаси қабул қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзоси Р.Исмоилов, Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси вазифасини бажарувчи П.Айтниязов сўзга чиқиб, юқорида таъкидланган Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифаларга тўхталиб ўтди.