Умида жаҳон чемпиони бўлди


Самбо бўйича ёш ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Хўжайли тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 19-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Умида Джуманиязова барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, биринчи ўринни эгаллади.

Мазкур мусобақада жаҳоннинг 50 дан ортиқ давлатидан беш юздан зиёд самбочилар беллашди.

Умида 48 килограмм вазн тоифасида дастлаб чорак финалда франциялик, ярим финалда белоруссиялик, финалда эса россиялик спортчидан устун келиб, жаҳон чемпиони бўлди.

Бундан ташқари, Нукус Олимпия резервлари коллежи ўқувчиси Несийбели Отарбаева, Қорақалпоқ давлат университети талабаси Индира Елмуратова кумуш, Бердақ  номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси Гулсимай Бегдуллаева, Элликқалъа туманидаги 13-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Моҳигул Камилжановалар ўз вазн тоифаларида жаҳон чемпионатининг бронза медаллари билан тақдирланди. Яна бир спортчи, Нукус Олимпиада резервлари коллежи ўқувчиси Азада Аймуратова жаҳон чемпионатида бешинчи ўринга сазовар бўлди.