“Қишлоқ аёллари куни” кенг нишонланди


Тўрткўл туманида “15 октябрь Қишлоқ аёллари куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилиб, унда қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилаётган хотин-қизлар қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 15 октябрни қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонлаш ҳақидаги таклифи маъқулланиб, жорий йилдан бошлаб ушбу сана юртимизда кенг миқёсда нишонланади.

Бугунги кунда республикамизда 627 нафар хотин-қизлар фермер хўжаликларини бошқариб келмоқда.

Тадбирда “Энг фаол фермер аёл” номинацияси бўйича С.Қутлиева, О.Бердимуратова, “Энг фаол пиллакор аёл” номинацияси бўйича Н.Авазматова, А.Бекчанова, “Энг фаол агроном аёл” номинацияси бўйича Қ.Назарова, И.Аллабергенова, “Энг илғор теримчи аёл” номинацияси бўйича З.Бердиева, Х.Аширова, “Энг фидойи теримчи аёл” номинацияси бўйича У.Ашировалар ғолиб бўлиб, уларга ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.