Нукусда Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, шаҳар ва туман Кенгашлари жамоалари ўртасида мини футбол бўйича “Маҳалла кубоги” ҳамда теннис бўйича мусобақаларнинг республика босқичи бўлиб ўтди.
Стол тенниси бўйича биринчи ўринни Мўйноқ тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини котиби Б.Нурлибаев, иккинчи ўринни Қўнғирот тумани “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Искендерова ҳамда учунчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳисобчиси М.Сапарбаев эгаллади.
Мини футбол бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Мусобақа ғолиблари ҳамда фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ғолиблар шу йилнинг 1-5 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритишди.