Аҳоли билан юзма-юз


Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори ҳамда «Уйма-уй» лойиҳаси доирасида ЎзМТДП Нукус шаҳар Кенгаши фаоллари ва депутатлик гуруҳи аъзолари Нукус шаҳри «Қос булақ» ва «Жайҳун» МФЙларидаги уюшмаган ёшлар, кам таъминланган хонадонлар аъзолари билан учрашди.

Учрашувларда аҳолининг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, бир қатор масалалар белгилаб олинди. Хусусан, фуқароларга оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни йўлга қўйишда банк кредитларидан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Учрашувлар давомида кекса нуронийлар ва кам таъминланган оилаларга партия шаҳар кенгаши ва депутатлик гуруҳининг эсдалик совғалари топширилди.

Г.Джумагулова,

ЎзМТДП Нукус шаҳар Кенгаши етакчи мутахассиси.