Тил бор экан, миллат абадий


Нукус горнизони ҳарбий бўлинмаси кутубхонасида  21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан маънавий — маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи бошқарув аппарати раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар ва талаба ёшлар қатнашди.

Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Қ.Юсупов, Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Б.Бекмуратов, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори С.Қайп­назарова ва бошқалар сўзга чиқиб, ўзбек тили ва унинг ривожланиш тарихи тўғрисида батафсил маълумот беришди.

— Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллигини нишонлаш мақсадида ўтказилаётган мана шундай тадбирлар миллий маънавиятимиз ва маданиятимизга бўлган юксак эҳтиром ифодасидир, — дейди ҳарбий округнинг матбуот котиби бош мутахассиси Ш.Абдурахмонова.