2019 йил 22 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашига рухсат бериш тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори
Қорақалпоғистон Республикаси “Сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 14 ва 63-моддаларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгашига 2019 йил 22 декабрда ўтказиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайловда иштирок этишига рухсат берилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
раиси Е.Джуманазаров.