Ватан, ота-она, беғубор болалик, садоқат каби қадриятларни улуғлайдиган энг сара шеърларни ҳамда ёш шоир ва ёзувчиларни танлаб олиш мақсадида “Мен муаллифман” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ижобий ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган танловда иштирокчиларнинг бир гуруҳи мушоираларда беллашган бўлса, бошқалари “Ватан”, “Болалик”, “Ота-она” мавзуларида шеърлар ёзишди.
Танловда 16 тумандан келган 32 нафар ўқувчи иштирок этди.