Тил ўрганишнинг янги амалиёти


Нукус гарнизони Маънавият маркази қошида ташкил этилган инглиз тили тўгараги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейига олиб борди ва у ерда инглиз тили бўйича ноанъанавий амалий машғулотлар ўтказди.

— Таълимнинг бундай усули болаларнинг тил ўрганишга бўлган иштиёқини янада оширади, — дейди гуруҳ раҳбари Гулбаҳор Мадиярова. — Бу ерда инглиз тилини ўрганаётган  болалар музей тарихи, қимматбаҳо экспонатлар билан ­инглиз тилида яқиндан танишишга мушарраф бўлишди. Айниқса, музей залларидаги  хорижлик меҳмонлар билан бўлган жонли суҳбатлар, болаларнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишларини янада оширди.