Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

БИР ГУРУҲ ХОДИМЛАРНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш тизимини такомиллаштириш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажаришда кўрсатган мардлик ва жасорати, шунингдек, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

 «Дўстлик» ордени билан

Мусаев Бахадир Еркимбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати батальони командири

 «Шуҳрат» медали билан

Кудайбергенов Муратбек Жиенбекович — Қораўзак тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                  Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2019 йил 24 октябрь